,

Туркия катта партияда қирувчи самолётлар сотиб олмоқчи

Фото: Reuters

Туркия АҚШ билан 23 миллиард долларга F-16 қирувчиларини сотиб олиш ҳақида келишувга эришган бўлишига қарамасдан, яна 40 та Eurofighter Typhoon қирувчиларини харид қилмоқчи, деб хабар бермоқда Reuters.

Таъкидланишича, Анқара Eurofighter Typhoon сотиб олиш бўйича Буюк Британия ва Испания билан музокаралар олиб бормоқда. Туркия Мудофаа вазирлигидаги манбага кўра, Туркия АҚШдан F-16 самолётлари етказиб берилиши бўйича 2021 йил октябридаёқ берган сўрови амалга ошмаслиги мумкинлигини тан олганидан кейин музокаралар бошланган.

Eurofighter Typhoon самолётлари Германия, Буюк Британия, Италия ва Испания концорсиуми томонидан ишлаб чиқарилади.

Ўз ҳарбий-ҳаво кучларини модернизация қилишга интилаётган Туркия ҳам BAE билан ҳамкорликда ўзининг KAAN миллий жанговар самолётларини ишлаб чиқмоқда.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Туркияга 23 миллиард долларлик F-16 қирувчилари ва улар учун ускуналарни сотиш учун рухсат берган эди. Қарор Анқара Швециянинг НАТОга қўшилишини ратификация қилганидан кейин эртаси куни қабул қилинди.

Швециянинг НАТОга қўшилишига қўйилган ветони олиб ташлаш бўйича шартлардан бири Анқарага Америка қирувчиларини етказиб беришдан иборат эди: 2021 йил октябридаёқ Туркия АҚШга мурожаат қилиб, 40 та F-16 қирувчиларини ҳамда ўзларида бор ҳарбий самолётлар учун 79 та модернизация тўпламларини сотишни сўраган эди.

Америка қонун чиқарувчилари ўшанда уларни сотишга тўсиқ қўйиб, ўз қарорларини Туркияда инсон ҳуқуқлари бузилаётгани билан изоҳлаганди. 2023 йил декабрида Жо Байден Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан суҳбатда Конгрессга босим ўтказиб, қонун чиқарувчиларни F-16 самолётларини сотишни маъқуллашга кўндиришга ваъда берганди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат парламентининг Швециянинг НАТОга аъзолиги ратификациясини маъқуллаш қарорини тасдиқлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.