Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўғоннинг асосий рақиби вафот этди
АҚШнинг Пенсилвания штатида Туркия президенти Ражаб Эрдўғоннинг асосий рақиби бўлган 83 ёшли воиз Фатҳуллоҳ Гулен вафот этди. Мухолифатчининг ўлими ҳақида унинг жияни Эбуселеме Гулен маълум қилди, деб хабар бермоқда ferganews.
“Фатуллаҳ Гулен қалбининг уфқларига етиб келди. Аллоҳ таоло сизни раҳм қилсин”, — деб ёзди Эбуселеме Гулен Х ижтимоий тармоғида.
CNN Турк телеканалига кўра, сўнгги йилларда Фатҳуллоҳ Гулен буйрак етишмовчилиги, қандли диабет ва ақли заифликдан азият чеккан.
Фатҳуллоҳ Гулен 1941 йилда Туркия шарқида туғилган. У мусулмон оламининг энг нуфузли олим ва мутафаккирларидан бири бўлиб, диний экстремизм ва исломни сиёсийлаштиришнинг турли кўринишларига қарши чиққан. Туркия ва бошқа мамлакатларда, жумладан, Марказий Осиёда таълим ва тарбия, мактаблар очиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. 1999-йилда АҚШга кўчиб кетган.
Туркия ҳукумати Гуленни 2014 йилда террорчи гуруҳ тузишда ва жосусликда айблаган ва Туркия суди уни ҳибсга олишга қарор қилди. Эрдўғоннинг сўзларига кўра, Гулен Туркияда “давлат ичидаги давлат” – параллел бошқарув тизимини яратган. 2016-йилда Туркия ҳукумати давлат тўнтаришига уриниш бўлганини эълон қилиб, бунга Гулен ва унинг ташкилоти ФEТОни айблаган. Фатҳуллоҳнинг ўзи давлат тўнтаришига уринишини қоралади. Анқара Вашингтондан Гуленни экстрадиция қилишни бир неча бор талаб қилган. Туркияда унинг ҳаракати террорчи сифатида тан олинган.
Шарҳлар