Туркия суди россиялик феминист фаол аёлни ўлдиришда гумон қилинаётган унинг қаллиғини оқлади
Эрзурум суди Сурия фуқароси Муҳаммад Низар Арнабехни севгилиси, россиялик феминист фаол Анастасия Емельянованинг қотиллиги ҳақидаги ишни кўриб чиқиб, оқлади, деб ёзади “Медиазона” марҳумнинг дугонаси Юлия Сафроновага таяниб.
Емельянова 2022 йилда Россиядан Туркияга кўчиб ўтган. 2023 йил сентябрида у ҳалок бўлган, унинг қаллиғи Муҳаммад Низар Арнабеҳ эса унинг ўлимига алоқадорликда гумон қилиниб ҳибсга олинган.
“Медиазона” нашрининг хабар беришича, тергов давомида Емельянованинг қаллиғи ўз кўрсатмасини ўзгартирган. Аввалига у жанжал бўлганини, у Емельяновани бехосдан туртиб юборганини ва у шиша стол устига йиқилганини айтган. Аммо кейин эркак шиша бўлаги билан қизнинг оёғига бир неча марта урганини тан олди. Кейинчалик, у уйда бўлмаганини, кейин эса қизни ўлик ҳолда увартирада топганини даъво қила бошлаган.
Емеляновалар оиласининг адвокати патологнинг хулосасини эълон қилди, унда қизнинг танасида кўплаб юмшоқ тўқималар шикастланиши ва кўкаришлар қайд этилган. Россияда Емельянова гендер тенгсизлигига қарши кураш бўйича «Ребра Евы» лойиҳасида ишлаган, урушга қарши акцияларда қатнашган, Туркияда у сиёсий маҳбусларга хатлар оқшомларини ташкил қилган.
Шарҳлар