Туркия ТИВ Украинанинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш тарафдори эканлигини билдирди

Фото: Astra

Украинадаги можаронинг адолатли ҳал этилишига мамлакат ҳудудий яхлитлиги сақланиши шарти билан эришиш керак, деди Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан «Ҳурриет» газетасига берган интервюсида.

Унинг таъкидлашича, Россия ва Украина ўртасида умумий тил излаш давом этмоқда ва ҳеч бир томон “бу жараёнда мағлуб бўлишни истамайди”. Туркия ҳам Киев, ҳам Москва билан алоҳида алоқаларга эга ва можаронинг ҳар икки томонини тинглашга тайёр, дея қўшимча қилди Фидан.

«Аммо дўст фақат ҳақиқатни айтади, биз шундай қиламиз. Украинанинг ҳудудий яхлитлиги доирасида адолатли қарор топилиши керак”, – деган вазир.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.