Туркия Украина билан эркин савдо ҳақидаги келишувни ратификация қилди
Туркия президенти Украина билан эркин савдо шартномасини ратификация қилишни маъқуллади, бу ҳақдаги фармон жума куни Resmi Gazete расмий газетасида чоп этилган.
“Туркия ва Украина ўртасида 2022 йил 3 февралда Киевда имзоланган эркин савдо шартномасини ратификация қилиш мақсадга мувофиқ деб топилди”, — дейилади Эрдўғон томонидан имзоланган фармонда.
Туркия савдо вазири Омер Болат пайшанба куни Украина Бош вазирининг биринчи ўринбосари Юлия Свириденко бошчилигидаги делегация билан учрашганини маълум қилди. Томонлар 2023 йилда товар айирбошлаш ҳажмини 7,3 миллиард доллардан 10 миллиард долларга оширишга келишиб олдилар.
Украина ва Туркия Эрдўғоннинг Киевга ташрифи чоғида 2022 йил февраль ойининг бошида эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битимни имзолаган эди.
Шарҳлар