Туркияда автобус ағдарилиб кетди, 6 киши ҳалок бўлиб, 33 киши жароҳатланди
Туркия шимолидаги Кастамону — Ташкопру трассасида автобус ағдарилиб кетди, оқибатда олти киши ҳалок бўлиб, яна 33 киши жароҳатланди, деб хабар беради “РБК”.
Автоҳалокат Алатарла қишлоғи яқинида юз берган, автобус ҳайдовчиси қор ёғаётгани туфайли бошқарувни йўқотган.
Йўловчи автобуси Истанбул — Синоп йўналишида кетаётган бўлган ва йўллар муз билан қоплангани натижасида далага учиб кетган ва ёнбошига ағдарилган.
Жабрланганларнинг барчаси касалхонага ётқизилган, улардан уч киши оғир аҳволда. Автобус Türkay Turizm компаниясига тегишлилиги айтилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар