Туркияда бир кунда 7 та аёл ўлдирилгани қайд этилди

Фото: ANHA

Қотилликлар олтита шаҳарда – Истанбул, Бурса, Измир, Сакаря, Эрзурум ва Денизлида содир этилган.  Ўлдирилган аёлларнинг исмлари эълон қилинган ва «барча ҳолатларда гумонланувчилар уларнинг ҳозирги эрлари ёки собиқ эрлари» экани қайд этилган.

32 ёшдан 49 ёшгача бўлган аёллар отиб ўлдирилган ёки пичоқланган. Гумондорларнинг камида уч нафари ўз жонига қасд қилган, улардан икки нафари ҳибсга олинган, ҳибсга олиш вақтида яраланган, яна бири кейинроқ вафот этган. Хотинини ўлдириш учун қамоқдан қочган еттинчи эркакнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

2023 йилда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “Биз фемицидни тўхтатамиз” номли нодавлат ташкилоти аёлларнинг 315 та қотиллигини қайд этган, уларнинг 65 фоизи ўз уйларида ўлдирилган.

Феминистик гуруҳлар ҳукумат «ўз жонига қасд қилиш» деб атаган яна 248 та «шубҳали ўлим» ҳолатларини учинчи шахсга боғлашган. Шунингдек Туркияда ўзини деразадан ташлаш ҳолатлари кўпайганини қайд этишган.

Эслатиб ўтамиз, Туркия 2021 йилда аёлларга нисбатан зўравонлик ва оиладаги зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича Европа Кенгаши келишуви бўлган Истанбул конвенциясидан чиқди, бу эса Туркияда аёллар ўлимига қарши курашиш чораларини кўришни талаб қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.