Туркияда Instagram’га кириш тўққиз кунлик чекловдан сўнг тикланди
Туркияда 2 август куни кириши чекланган Instagram ижтимоий тармоғи блокдан чиқарилди.
“Биз бошиданоқ ижтимоий медиа платформаларининг Туркия Республикаси қонунларига ҳурмат кўрсатишини хоҳлаган эдик. Instagram вакиллари билан олиб борган музокараларимиз натижасида блокни олиб ташлаймиз <…> улар бизнинг талабларимизни қондиришга ваъда беришди»,- деди мамлакат транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Уралоғли Х тармоғида.
Унинг аниқлик киритишича, бу талаблар, жумладан, фойдаланувчи контентини “цензура қилиш” ва тарқатилиши Туркия қонунчилиги бўйича жиноят ҳисобланган ва ўчириб ташланиши лозим бўлган материалларни олиб ташлаш билан боғлиқ.
«Turkiye Gasetesi» ижтимоий тармоқлардан Туркияда 60 миллион одам фойдаланишини ёзди.
Шарҳлар