Туркияда миллионлаб дайди итлардан халос бўлишмоқчи
Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон май ойида “саноати ривожланган ҳеч бир давлатда кўча итлари билан бундай муаммо йўқ”лигини айтди.
Мамлакат ҳукумати айниқса қутуриш касаллиги тарқалиши хавфидан хавотирда, деб ёзади Der Spiegel Биргина Истанбулнинг ўзида 300 мингга яқин дайди итлар бор.
Ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партияси қонун лойиҳасини таклиф қилди, унга кўра, дайди итлар ушланиб, бошпаналарга жойлаштирилади. Итлар у ерда 30 кун сақланади ва бу вақт ичида уларни ҳеч ким қабул қилмаса, итлар эвтанизация қилинади.
Ҳайвонлар ҳуқуқлари фаоллари бу ғояга қарши норозилик билдиришмоқда ва муқобил йўл – кўча итларини кўпайтиришнинг олдини олиш учун стерилизация қилишни таклиф қилишмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар