Туркияда Россия ва Беларусдан келган сайёҳларни олиб кетаётган автобус устунга урилиб кетди
Россиялик ва беларуслик сайёҳларни олиб кетаётган автобус Туркиянинг Алания шаҳридан Анталия аэропортига кетаётганида йўлдаги бетон устунга урилиб кетди, деб хабар бермоқда Туркия ОАВ.
Интерфакс агентлигининг аниқлик киритишича, микроавтобусда Россия ва Беларусдан жами 20 нафар сайёҳ бўлган. Ҳодиса оқибатида 16 нафар россиялик тан жароҳати олди.
Агентликнинг аниқлик киритишича, автобус ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.
Туркиянинг НТВ телеканали хабарига кўра, автоҳалокат Манавгат ҳудудидаги айланма йўлда содир бўлган, у ерга кўплаб тез ёрдам машиналари етиб келган ва жабрланганларни энг яқин шифохоналарга етказган.
Улашиш:
Шарҳлар