,

Туркиядаги банклар Россия билан ишлашдан бош торта бошлади

Фото: EPA

Туркия банклари Россия банклари билан ишлашдан воз кечишни бошлади. Бу ҳақда “Коммерсантъ” молия бозоридаги манбалари ва ташқи савдо иштирокчиларига таяниб хабар берди.

Туркия банклари Россиянинг деярли барча кредит ташкилотлари билан корреспондентлик алоқаларини узган, шунингдек, келишувлар расман тугатилмасидан туриб, тўловларни кўриб чиқишни тўхтатиб қўйган. Газета манбаларидан бири қайд этишича, Туркия банклари Россиядаги чет эл банклари шўъбалари учун истисно қилган.

“Коммерсантъ” суҳбатдошлари айтишича, вазият 2023 йил ёзида мураккаблашган ва 22 декабр куни АҚШ президенти Жо Байден Украина билан урушда Россияга ёрдам бераётган чет эл компанияларига қарши иккиламчи санкциялар ҳақида буйруқ чиқарганидан кейин кескинлашган. Ушбу буйруқ АҚШ ҳукуматига Россияга қарши санкцияларни бузганлик учун хорижий банкларни Америка молия тизимидан узиб қўйиш имконини беради.

Аввалроқ Туркия банклари Байденнинг фармони туфайли, “кутиш режимида” тургани, чунки ҳужжатда қўшимча изоҳларни талаб қилувчи кенг ифодалардан фойдаланилгани хабар берилган эди.

Шунингдек, Хитой давлат банклари ҳам Жо Байденнинг иккиламчи санкциялар ҳақидаги фармони сабабли россиялик мижозлар билан ишлашни чекламоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.