Туркиянинг Анталия вилояти кучли ёмғир туфайли сув остида қолди (видео)
Туркиянинг Анталия вилоятида кучли ёмғир туфайли тошқин юзага келди, деб хабар беради Ekonomim газетаси.
Жала Анталия марказида 12 февраль куни кечқурун бошланиб, тунда кучайиб кетган. Кучли ёмғир туфайли йўллар сув остида қолган. Фуқаролар ва транспорт воситалари қийинчилик билан ҳаракатланган. Қишлоқ ҳудудларда эса баъзи даҳаларда уйлар ва бошқа бинолар тошқин остида қолган. Баъзи ҳудудларда транспорт қатнови тўхтаб қолган.
Анталия губернатори ноқулай об-ҳаво ва тошқинлар туфайли, бешта марказий туман — Аксу, Дўшемеалти, Кепез, Коняалти ва Муратпашада мактабларни бир кунга ёпди.
Шунингдек, маҳаллий аэропорт ҳам парвозларни тўхтатгани хабар берилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар