Туркия аэропортларида йўловчиларни текширувдан ўтказиш қоидалари кучайтирилади
Туркия парламенти фуқаролик авиацияси тўғрисидаги қонунга аэропортларда йўловчиларни текширувдан ўтказишни кучайтирувчи тузатишлар киритилишини маъқуллади, деб ёзади “Коммерсантъ”. Энди хавфсизлик хизмати ходимлари терминалга ва самолётга чиқиш зонасига киришда йўловчиларнинг буюмларини текшириши мумкин бўлади.
Текширувдан ўтказиш қоидалари шахсий юкка ҳам, электрон қурилмаларга ҳам тааллуқли. Агар йўловчи ўз буюмларини текширув учун тақдим этишдан бош тортса, ходимлар уни аэропортга ёки учиб кетиш зонасига киритмаслик ҳуқуқига эга. Олиб ўтиш тақиқланган буюмлар ўша жойнинг ўзида мусодара қилинади. Шунингдек, парламент томонидан маъқулланган тузатишлар яна шуни кўзда тутадики, агар самолёт экипажи парвоз чоғида бортда юз берган қонун бузилиш ҳолатлари ҳақида ҳукуматга хабар бермаса, 620 доллардан 15,6 минг долларгача миқдордаги жарималар қўлланилиши мумкин.
Бундай тузатишлар тайёрланаётгани ҳақида Туркия транспорт вазири Абдулқодир Уралўғли майдаёқ маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, авиация хавфсизлиги ходимлари юкларни ҳуқуқ-тартибот органлари назорати остида текширади. Туркиянинг асосий аэропортларида (Анталия, Измир, Бодрумда) иккита текширув пункти мавжуд: биринчиси умумий фойдаланиш зонасига киришда, иккинчиси эса ҳужжатлар текширилганидан кейин.
Шарҳлар