Эрдўғон Туркиянинг ШҲТга қўшилиш ниятини маълум қилди
Туркия Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг тўла ҳуқуқли аъзосига айланмоқчи. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”. ШҲТга қўшилиш бўйича тахминий муддат ҳақида у ҳеч нарса демади.
“Ҳозир ШҲТда кузатувчи мақомига эга бўлган Туркиянинг мақсади ташкилотга тўла ҳуқуқли аъзо бўлишдан иборат. Энди у “Шанхай бешлиги”га қўшилиши керак”, — дедо Эрдўғон Вашингтондаги НАТО саммити якунлари бўйича матбуот анжуманида.
Туркия президенти 3—4 июль кунлари Остонада бўлиб ўтган ШҲТ саммитида қатнашди. Тадбир доирасида у Россия президенти Владимир Путин билан учрашиб, уни Туркияга таклиф қилди. Саммитдан кейин Эрдўғон ШҲТ доирасида Россия ва Хитой билан алоқаларни ривожлантириш нияти ҳақида маълум қилди.
Шарҳлар