Туркияда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
«Туркия жануби-шарқидаги Мерсин шаҳри яқинида занжирли авария юз берди» – дея хабар берди Halk телеканали.
Ҳодиса сабабли йўлда шаҳарлараро йўловчи автобуси, юк машинаси ва енгил автомобиллар тўқнашиб кетган. Бунинг оқибатида 11 киши ҳалок бўлиб, 38 киши жароҳат олган.
NTV телеканали хабарига кўра, Star Diyarbakir томонидан бошқариладиган йўловчи автобуси қарши йўлакка чиқиб кетиб, икки енгил ва юк машинасига бориб урилган. Воқеа жойида бир қанча тез тиббий ёрдам хизматлари, полиция ва ўт ўчириш бригадалари ишламоқда. Аммо воқеа сабаблари ҳали номаълум.
Тайёрлади: Anhor.uz амалиётчи мухбири,
Ўз ЖОКУ 4-босқич талабаси
Ёқутхон Содиқжонова
Улашиш:
Шарҳлар