Туркияда полиция 1 май куни намойиш қилган ўнлаб иштирокчиларни ҳибсга олди
Истанбулда намойишчилар билан полиция ўртасида тўқнашувлар бошланди, полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
2013 йилда Таксим майдонидаги Гези боғида қурилиш ва дарахтларнинг кесилишига қарши намойишлар 2013 йил 31 май куни Истанбулда бошланган бутун мамлакат бўйлаб узоқ давом этган норозилик намойишларига айланди. Намойишчиларни Туркия вилоятларининг ярми ва Европа давлатларида яшовчи турклар қўллаб-қувватлаганди. Намойишлар ҳукумат сиёсатига қарши норозилик тўлқинига айланди.
AFP маълумотларига кўра, маҳаллий ҳукумат шаҳарнинг бош майдони — Таксимда намойишлар ўтказишни тақиқлаган. Бешиктош ҳудудида полиция камида 30 кишини ҳибсга олган.
Улар: “Таксимни тақиқлаб бўлмайди”, деб бақиришган.
Истанбулнинг Сисли туманида яна 30 киши қўлга олинди. Қайд этилишича, шаҳарда жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилган, асосий йўллар тўсиб қўйилган.
Мухолифат партияси CHP раҳбари Ўзғур Ўзел Сарачҳане боғида сўзга чиқиб, партиянинг Таксимга боришни мақсад қилганини айтди. У полицияни «ноқонуний буйруқларга бўйсунмасликка» чақирди ва кейин машинада кетди.
Маҳаллий вақт билан тахминан 11.35 да намойишчилар полицияни плакат таёқлари ва қўлбола буюмлар билан уришни бошладилар, лекин полиция аввалига жавоб бермади, кейин эса кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди; Оломон бир муддат тарқалиб кетди.
Шарҳлар