Туркиянинг бир нечта ҳудудларини ўрмон ёнғинлари қамраб олди
Туркиянинг Чаноққалъа ва Измир вилоятларини ўрмон ёнғинлари қамраб олди, деб ёзади “РБК”. Измирдан аланга қўшни Ойдин вилоятига ўтди, шунингдек, мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўрмонлар ёнмоқда.
Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Измирнинг ўзида 29 июнь кунининг биринчи ярмида ўрмон ёнғинларининг 16 та ўчоғи қайд этилган. Ўт ўчириш ишларига авиатсия, сув ташувчи машиналар ва бульдозерлар жалб қилинган, мингга яқин одам ишламоқда.
Байроқлидада туманида аланга шамол таъсирида тарқалиб кетиши хавфи туфайли уйлар ва иккита меҳмонхона эвакуация қилинди. Дам олувчилар яқин орадаги бошқа меҳмонхоналарга жойлаштирилди.
Сельчук тумани мери Филиз Черитўғли Сенгел маълум қилишича, ҳукуматда аланга юзага келиб чиқиши сабаблари ҳақида ахборот йўқ. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Иброҳим Юмакли қайд этишича, Мендересдаги ёнғин боғлардан бирида бошланган, айбдорлар ҳибсга олинган.
Вилоятдаги энг йирик ёнғинлардан бири денгиз бўйида жойлашган Памужак қишлоғида юзага келган, аланга у ердан қўшни Ойдин вилоятидаги Кушадаси курорти яқинидаги ўрмон массивига ўтиб кетган. Чаноққалъа вилоятида Эзине туманидаги қишлоқ хўжалик ерларини қамраб олган, қутқарувчилар бир нечта қишлоқларни эвакуация қилган. Шунингдек, Бурса, Эдирне, Баликесир, Караман ва Қаҳрамонмараш вилоятларида ҳам ўрмонлар ёнмоқда.
Шарҳлар