«Туркмангаз» ва «Газпром» газ етказиб бериш шартномасини узайтиришдан воз кечди
“Туркмангаз” ва “Газпром” Туркманистон газини Россияга етказиб бериш бўйича шартномани узайтиришни нарх масаласи туфайли келиша олмади.
“Биз музокаралар олиб бордик ва тижорат қисми бўйича умумий келишувга эриша олмадик. Шу боис шартнома шартларига кўра, айнан шу даврда нарх қайта кўриб чиқилиши, томонлар рози бўлмаса, шартнома 30 июнь куни бекор қилиниши керак эди”, — дейди “Туркмангаз” бошқаруви раиси Мақсат Бабаев. Унинг сщзларини “ТАСС” келтиради.
Бундан ташқари, у туркман газига шимолий, ғарбий ва шарқий ҳудудлардан талаб борлигини таъкидлади. «Шундай қилиб айтиш мумкинки, биз ҳар куни турли харидорлар ва мамлакатлар билан музокаралар олиб борамиз, шунинг учун ҳаммаси бўлиши мумкин», – дея қўшимча қилади у.
2019 йилда “Газпром” ва “Туркмангаз” ўртасида табиий газ сотиб олиш бўйича беш йиллик шартнома имзоланган бўлиб, унинг амал қилиш муддати жорий йилнинг 30 июнида тугади. Шартнома шартларига кўра, Туркманистондан “Газпром”га йиллик газ етказиб бериш ҳажми 5,5 миллиард куб метрга етиши мумкин.
Шарҳлар