Туск: Путинни телефон қўнғироғи билан ҳеч ким тўхтата олмайди

фото: anhor.uz

Полша Бош вазири Доналд Туск Россиянинг Украинага қилган сўнгги ҳужуми телефон дипломатияси самарасизлигини исботлаганини айтди.

“Ҳеч ким Путинни телефон қўнғироқлари билан тўхтата олмайди. Кечаги ҳужум, бу урушдаги энг йирик ҳужумлардан бири, телефон дипломатияси бутун Ғарбдан Украинага ҳақиқий ёрдам ўрнини боса олмаслигини исботлади. Келгуси ҳафталар нафақат урушнинг ўзи, балки келажагимиз учун ҳам ҳал қилувчи бўлади”, деди Доналд Туск Х.

16-ноябрдан 17-ноябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украина энергетика инфратузилмасига қўшма ракета ва учувчисиз самолётлардан зарба бериб, 210 та ракета ва ПУАни ўққа тутди. Украина ҳаво мудофаа тизимлари 144 тасини йўқ қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.