Твиттер Юлия Навальнаянинг аккаунтини блокировка қилди
Аввалроқ “ФБК” Навальнаянинг твитлари қидирувларда кўрсатилмаганидан шикоят қилган эди. Эҳтимол, аккаунтга оммавий равишда ботлар шикоят қилган бўлиши мумкин.
Профиль пайдо бўлганидан бери бир кун ичида унга 90 мингдан ортиқ одам обуна бўлган.
Янгиланди: Юлия Навальнаянинг аккаунти блокировкадан чиқарилди. Твиттер аккаунтнинг блокировка қилиниши бўйича ҳеч қандай баёнот бермади.
Аввалроқ Алексей Навальнийнинг укаси Олег Навальний яна қидирувга берилгани маълум бўлган эди.
Улашиш:
Шарҳлар