УҚК бош қўмондони Александр Сирский: Киевда Қримни қайтариш бўйича “реал режа” мавжуд

Фото: The Guardian

Украина Қуролли кучлари (УҚК) бош қўмондони Александр Сирский Британиянинг The Guardian нашрига берган интервьюсида Киевнинг Қримни қайтариш бўйича “реал режалари” борлигини айтди.

Сирский таъкидлаганидек, бу режанинг тафсилотлари ҳарбий сир, бироқ Украина ўзининг 1991 йилда халқаро тан олинган чегаралари ва босиб олинган ҳудудлардаги эркин фуқароларини тиклаш учун барча имкониятларни ишга солади.

Сирскийнинг сўзларига кўра, Украинанинг қатор ҳужумларидан сўнг Россия ўз кучларини Севастополь портидан бутунлай олиб чиқишга мажбур бўлган, дрон ва ракета зарбалари эса радар ва ракета иншоотларини йўқ қилган. Украинанинг мақсадларидан бири Қримни Россия билан боғловчи Керч кўпригини йўқ қилишдир.

УҚК бош қўмондони таъкидлаганидек, фронтдаги ҳозирги вазиятда Россия армияси ҳам техника, ҳам шахсий таркиб бўйича 1:2 ёки 1:3 нисбатда муҳим устунликка эга. Бироқ, , Украина кучлари Харьков ва Суми областларида бўлгани каби Россиянинг олға силжишини тўхтата олишига Сирскийнинг ишончи комил.

Россиянинг тактик муваффақиятларига қарамай, у катта шаҳарни эгаллаш каби йирик операцион ютуқларга эриша олмади. Сирскийнинг сўзларига кўра, Россия йўқотишлари Украинаникидан уч баравар кўп, фронтнинг баъзи қисмларида эса ундан ҳам кўпроқ. Бош қўмондон украиналик жангчилар ҳаётини сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлаб, Украина кучлари орасидаги йўқотишлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишдан бош тортди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.