УҚК бош қўмондони Донбасс фронтида вазият “жиддий кескинлашгани” ҳақида билдирди

Главком ВСУ

Донбассдаги фронтда сўнгги кунларда вазият “сезиларли даражада кескинлашди”, дейди Украина Қуролли кучлари (УҚК) бош қўмондони Александр Сирский. У Россия армиясининг ҳужумкор ҳаракатлари кучайишини Россия Федерациясида президентлик сайловлари ўтказилиши билан боғлади.

Сирскийнинг сўзларига кўра, руслар Лиман ва Бахмут йўналишларида зирҳли техникалар кўмагидаги ҳужум гуруҳлари билан фаол ҳужум қилмоқда, Покровск йўналишида эса ўнлаб танклар ва пиёда жанговар машиналар ёрдамида мудофаани ёриб ўтишга ҳаракат қилмоқда.

УҚК бош қўмондони ҳужумга илиқ, қуруқ об-ҳаво ёрдам бераётганини, бу эса техниканинг олдинга силжишини осонлаштиришини таъкидлаган.

Катта йўқотишларга қарамай, душман зирҳли транспорт воситаларида янги бўлинмалардан фойдаланиш орқали саъй-ҳаракатларини оширмоқда, бунинг натижасида вақти-вақти билан тактик муваффақиятларга эришмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.