УҚК бош қўмондони: Россиянинг Харьков областида “санитария зонаси”ни яратишга уринишлари чипакка чиқди
Сирскийнинг сўзларига кўра, Россия қўшинларининг йўқотишлари Украинаникидан уч баравар, баъзи ҳудудларда эса «бундан ҳам кўпроқ».
Шу билан бирга, бош қўмондоннинг таъкидлашича, у «ҳеч қандай ҳолатда ҳам мақсадларга эришиш», «харобаларни ҳимоя қилиш» ёки одамларни «фойдасиз “қийма” ҳужумлари» га ташлашни режалаштирмаётганини ҳам билдирди.
Россиянинг ҳужумини тўхтатиш мумкинми деган саволга Сирский «Ҳа, албатта» деди ва рус қўшинларининг Харьков ва қўшни Суми областини эгаллашга уринишини мисол қилиб келтирди. «У чиппакка чиқди», – деди бош қўмондон The Guardian нашрига берган интервьюсида.
«Биз 1991 йилги халқаро тан олинган чегараларга эришиш учун барча имкониятларни ишга соламиз», – деди у.
Улашиш:
Шарҳлар