УҚК бош қўмондони Сирский Курск йўналишида 594 нафар россиялик ҳарбий асирга олинганини билдирди

Фото: судово-юридична газета

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Украина қўшинлари Россиянинг Курск областида ҳужумларини давом эттираётганини маълум қилди.

«Бугунги кунга қадар ушбу йўналишда 594 нафар россиялик ҳарбий асирга олинган», – деди Сирский Украина телевидениеси орқали кўрсатилган видео алоқа орқали.

Унга кўра, айни пайтда 1294 км кв. майдондаги 100 аҳоли пунктини ўз ичига олган Курск области ҳудуди Украина қуролли кучлари назорати остида.

Сирскийнинг сўзларига кўра, Россия Покровский фронтидаги Украина қўшинларининг таъминот линияларини бузишга ҳаракат қилмоқда. У ердаги умумий вазиятни мураккаб деб баҳолади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.