УҚК Херсондаги оккупацион маъмурият биносига зарба берди. Район марказининг “раҳбари” жабрланди

Фото: ASTRA

5 апрель куни босиб олинган Великая Лепетиха қўрғони маъмурияти биноси яқинида дрон ҳужуми пайтида тўртта портлаш содир бўлди. Оқибатда иккита фуқаролик автомобили вайрон бўлган, яна бирига шикаст етган.

«Херсон области ҳукуматининг раиси» Андрей Алексеенко ўша куни дрон ҳужуми оқибатида беш нафар тинч аҳоли жароҳатланганини, улардан икки нафарининг аҳволи оғир эканини ёзган.

ASTRA нашрининг маълум қилишича, ҳужум натижасида Великая Лептиха райони оккупация маъмуриятининг “раҳбари”  49 ёшли Ольга Барановская ва яна беш нафар ходим жароҳатланган: бош ҳисобчи A.Тишченко, почта ходими Н.Купцоваа, фаррош ва иккита ишчи. Уларнинг барчаси касалхонага ётқизилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.