Ҳуқуқ ҳимоячилари Россия тарғиботчиларини Халқаро жиноий судга берди
Халқаро жиноий судга тўлиқ мурожаатни бу ерда ўқиш мумкин.
Халқаро инсон ҳуқуқлари федерацияси Украина фуқаролик эркинликлари маркази (CCL), Харьков Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳи (KHPG) ва Россиянинг инсон ҳуқуқлари ташкилоти (хавфсизлик сабабли исм-шарифи ошкор қилинмади) билан биргаликда Халқаро жиноий суд (ХЖС) прокурори Карим Хонга телебошловчилар Владимир Соловьёв ва Дмитрий Киселёв, “Комсомольская правда” муаллифи Сергей Мардан, RT бош муҳаррири Маргарита Симоньян, шунингдек, собиқ президент ва бош вазир Дмитрий Медведевнинг инсониятга қарши жиноятларини тергов қилишни сўраб, қўшма мурожаат юборди. Мурожаат муаллифлари уларни украиналикларга нисбатан нафрат уйғотишда ва оммавий қирғинларни оқлашда айбламоқда, бу эса Рим статутига кўра сиёсий ва миллий сабабларга кўра таъқиб қилиш жинояти ҳисобланади.
Халқаро ҳуқуқ фаоллари гуруҳи ХЖС прокуроридан Россия телевидениеси, радиоси ва босма оммавий ахборот воситаларида давлат ташвиқотини назорат қилувчи президент маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Алексей Громовнинг жиноятларига оид далилларни алоҳида кўриб чиқишни сўрамоқда. Мурожаатга кўра, Громов барча ташвиқот ривоятларини шахсан ўзи шакллантиргани ва назорат остидаги Россия ОАВларига юборгани учун жиноий жавобгарликка тортилиши керак.
Нафратни қўзғатишнинг ўзи ХЖС юрисдикциясига кирадиган халқаро жиноятдир, дейди ҳуқуқ ҳимоячилари. “Важные истории” ушбу мурожаат билан танишди ва унинг асосий бандларини тақдим этди.
Шарҳлар