Россиядаги теракт оқибатида уч нафар бола ҳалок бўлган

Foto: “Kommersant”

Москва вилояти Красногорск шаҳрида жойлашган “Крокус Сити Холл” концерт залидаги терактда жабрланганлар сони 121 кишига етди, деб ёзади “Коммерсантъ” Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб. Фожиа қурбонлари орасида уч нафар бола ҳам бор.

Теракт кеча, 22 март куни юз берди. Бир гуруҳ номаълум шахслар “Крокус Сити Холл”да отишма уюштирди. Шунингдек, бинода ёнғин ҳам содир бўлди, у ҳали ўчирилгани йўқ.

Теракт ҳақида жиноят иши қўзғатилди. Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, айни пайтда қурбонлар сони 60 кишини ташкил этмоқда.

Аввалроқ 115 киши касалхонага ётқизилгани, уларнинг беш нафари болалар экани маълум қилинганди. Шунингдек, 60 нафар катта одам ва бир нафар бола оғир аҳволда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.