Тайвань оролга Хитойнинг 27 та учар қурилмаси яқин келганини маълум қилди
Тайвань Мудофаа вазирлиги бир кеча-кундузда Хитой Халқ озодлик армиясининг 27 та учар қурилмаси ва саккизта кемаси оролга яқин келганини маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”.
17 та учар қурилма Тайвань бўғози оралиқ чизиғини кесиб ўтиб, оролнинг жануби-ғарбий қисмидаги ҳаво ҳужумига қарши мудофаа зонасига кирган. Бунга жавобан Тайван армияси кузатув учун авиатсия, кемалар ва ер усти ракета мажмуаларини ишга солган.
Тайвань бўғозининг оралиқ чизиғи — Тайвань ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимининг идентификация зонаси (республиканинг ҳудудий чегаралари билан мос тушмайди). Чизиқ қитъа ва орол ўртасидаги Тайвань бўғози акваториясида Хитой ва Тайвань ўртасидаги норасмий сув ва ҳаво чегараси ҳисобланади. Чизиқ расман белгилаб қўйилмаган. 1990 йиллар охиригача томонлар чизиқни кесиб ўтмаган, ундан кейин эса Хитой шундай қилишни бошлади.
Шарҳлар