Зеленский Вашингтонда Байден ва Харрис билан учрашди

Foto: IMAGO

АҚШ ва Украина президентлари Жо Байден ва Владимир Зеленский Оқ уйда учрашув ўтказди, деб ёзади Meduza.

Матбуот учун баёнотда Америка етакчиси Киевга 2,4 миллиард долларлик янги ёрдам пакети ажратилиши ҳақида эълон қилди. Ушбу пакет қўшимча ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситалари, ўзи учар қурилмалар ва “ҳаво-ер” синфидаги ўқ-дориларни ўз ичига олади.

Зеленский Байденга Украинанинг Россияга қарши урушдаги “ғалаба режаси”ни тақдим этганини маълум қилди. “Режани кучайтириш тафсилотларини муҳокама қилдик, ўз позицияларимизни, қарашларимиз ва ёндашувларимизни мувофиқлаштирдик. Жамоаларимизга кейинги қадамлар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишни топширдик”, — деди у музокаралардан сўнг.

Байден билан музокаралардан кейин Зеленский Оқ уйда АҚШ вице-президенти Камала Харрис билан учрашди. Демократик партиядан АҚШ президентлигига даъвогарлик қилаётган Харрис Украинани қўллаб-қувватлаш йўлидан оғишмаслигини айтди. Вице-президент, шунингдек, баъзи америкаликларнинг Украина Россияга ўз ҳудудларини бериши керак, деган фикрларини рад этди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.