УЕФА Туркия терма жамоасининг ўйинчиси Мерих Демирални икки ўйинга четлатди
Евро-2024 1/8 финалида Австрияга қарши ғалаба қозонган ўйинда дублни қайд этган туркиялик ҳимоячи энди Голландияга қарши чорак финалда ҳамда унда ғалаба қозонилган тақдирда, ярим финалда жамоасига ёрдам бера олмайди. УЕФА матбуот хизмати Демирални дисквалификация қилиш қарорини элон қилди.
Бу қарорга футболчининг ўз жамоаси голларидан бирини нишонлаш чоғида кўрсатган имо-ишораси сабаб бўлган. Бу Германияда 18 мингдан ортиқ аъзоси бўлган турк ўнг қанот экстремистик «Бўрилар» гуруҳининг белгисидир.
Баъзи мамлакатларда у тақиқланган, Германияда у Конституцияни ҳимоя қилиш федерал идораси назорати остида. «Бўрилар» белгиси ҳам расман тақиқланмаган, аммо Германияда турлича қабул қилинади.
26 ёшли Демирал Еврода дубл қайд этган илк турк футболчиси бўлиб, у Европа чемпионати плей-офф босқичида урилган энг тез гол муаллифига айланди.
Шарҳлар