УХХ Киевда Москва билан ҳамкорликда гумон қилинаётган собиқ Полтава мэрининг қизини ҳибсга олди
Украина хавфсизлик хизмати Киевда собиқ Полтава мэри, 2022 ва 2023 йилларда Россия даги сайловларда Кремль билан ҳамкорлик қилганликда гумон қилиниб, коррупцияда айбланган Александр Мамайнинг қизини қўлга олди, деб ёзади “Украинская правда” Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) ва ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларга таяниб.
Нашр манбаларига кўра, Киевда яшовчи 36 ёшли Наталья Веретенникова (турмушга чиқмасдан олдин – Мамай) Санкт-Петербургда путинпараст “Единая Россия” партиясининг PR- кампаниясида қатнашган реклама агентлигига эгалик қилади.
«Ягона овоз бериш куни» арафасида, терговчиларга кўра, гумондор ўз компаниясининг юзлаб реклама стендларидан кремлпараст ташвиқотни тарқатиш учун фойдаланишни буюрган.
Тергов маълумотларига кўра, Кремль партиясининг «сайлов штаби» билан ҳамкорликда гумонланаётган аёл 35 миллион рублдан ортиқ фойда олган.
Қўлга олинган шахснинг яшаш жойи ва Киевдаги офисларида тинтув ўтказиш чоғида компьютер техникаси, мобил телефонлар ҳамда Россия билан ҳамкорлик тўғрисидаги молиявий ҳисоботлар топилди, деб ёзади нашр.
Шарҳлар