Украина авиаташувларни тиклаш бўйича АҚШ ва ЕИ билан музокараларни бошлади
Киев Украина аэропортларини очиш режаларини маълум қилди ва ҳозирда Ғарб регуляторларидан биринчи расмий фикр-мулоҳазаларни кутмоқда. Бу ҳақда мамлакатнинг Жамоалар, ҳудудлар ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Александр Кубраков «РБК-Украина»га берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг қўшимча қилишича, ҳаво қатновларини қайта тиклаш бўйича маслаҳатлашувлар ҳарбий ҳолат шароитида ишлаш тажрибасига эга Исроил фуқаро авиацияси маъмурияти билан ҳам олиб борилмоқда. Вазирнинг сўзларига кўра, бирон-бир сана ҳақида гапиришга ҳали эрта.
Кубраковнинг таъкидлашича, Европанинг бир қанча авиакомпаниялари аллақачон Киев ташаббусига қизиқиш билдиришган. Бироқ, у уларнинг исмини айтишдан бош тортди. Украинанинг учта компанияси билан ҳам музокаралар давом этмоқда.
Шарҳлар