Украина аёлларни сафарбар қилишга тайёрланиши керак

Фото: LRT

Украина аёлларни ҳарбий хизматга чақириш сиёсатини Исроил моделига мувофиқ қабул қилиши керак. Мамлакат келгуси йилларда аёлларни сафарбар қилиш кераклигига ҳам тайёрланиши керак. Бу ҳақда қуруқликдаги қўшинлар қўмондони гендер масалалари бўйича маслаҳатчиси Оксана Григорева The Times газетасига берган интервюсида маълум қилди.

“Бизнинг Конституциямизда айтилишича, ҳар бир украиналик бурчи ўз мамлакатини ҳимоя қилишдир, шунинг учун аёллар ҳам хизмат қилиши тўғри. Шимолий қўшнимиз шунчаки йўқ бўлиб кетмайди. Юзлаб йиллар давомида улар бизга қайта-қайта ҳужум қилишди. Исроил каби биз ҳам бунга тайёр бўлишимиз керак ва бу эркаклар ва аёлларни урушга тайёр бўлишга ўргатишимиз кераклигини англатади”, — деган маслаҳатчи.

Қайд этилишича, Украина армиясида хизмат қилаётган аёлларнинг ўндан бир қисмидан камроғи фаол жанговар топшириқларни бажарса, қолганлари шифокор, разведкачи ва маъмур бўлиб ишлайди. Фақат 2018 йилда аёлларга жанговар позицияларни эгаллашга рухсат берилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.