Россия ФХХ: УҚК Белгород ва Курск областларига киришга уринганида 100 киши йўқ қилинди
Украина қуролли кучлари Белгород ва Курск областларига бостириб киришга уринганида, 100 киши, душманнинг 6 та танки, Caesar ўзиюрар артиллерия қурилмаси ва 20 та зирҳли техникаси йўқ қилинди, дея хабар беради Федерал хавфсизлик хизмати. ФХХ фото ёки видео далилларни келтирмаган.
“ВГТРК” мухбири Андрей Руденконинг сўзларига кўра, Белгород областида эрта тонгда «жанг билан кечган разведка» бўлиб ўтган ва Россия ҳарбийлари гўёки чегарада учта бронетранспортёрни йўқ қилган. Унинг айтишича, жанг давом этмоқда. Руденконинг сўзларига кўра, Курск областида диверсантлар Тёткино қишлоғи яқинидаги чегарани бузиб ўтишга уринган.
Baza нашри манбаларга таяниб хабар беришича, Курск областидаги отишмада икки киши яраланган. Улардан камида биттаси маҳаллий фуқаро.
Украина қуролли кучлари томонида жанг қилаётган “Россия Озодлиги” легиони Белгород ва Курск областларига қилинган ҳужум ҳақидаги хабарлар эълон қилганидан кейин кўп ўтмай, ўзининг Телеграм-каналида видеолавҳа жойлаштирган, унда гўёки бўлинма жангчилари Россия-Украина чегарасини кесиб ўтгани акс этган.
Шарҳлар