Украина Бош разведка бошқармаси Ростов областидаги “Атлас” нефть базасига уюштирилган ҳужумга алоқадор эканини тан олди

Фото: РБК

Украина Бош разведка бошқармасидаги айрим манбалар Ростов областидаги “Атлас” нефть базасига қилинган ҳужумга алоқадорлигини тан олди, деб ёзади ВВС.

Украинанинг камида учта йирик ахборот агентлиги, “РБК-Україна”, “Интерфакс-Украина” ва УНИАН мамлакат Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармасидаги (БРБ) аноним манбанинг сўзларига кўра, Ростовнинг Каменский районидаги нефть омборига уюштирилган ҳужум Украина операцияси бўлган.

“Интерфакс-Украина” манбасига кўра, зарба берувчи дронлардан иштирокидаги  операцияда  “ГКР” ва Украина Қуролли кучларининг махсус операциялар кучлари қатнашган.

БРБдаги манбанинг “Интерфакс-Украина” агентлигига маълум қилишича, зарар кўрган объект Россия ҳарбий-саноат мажмуасининг бир қисми бўлиб, душман қўшинларини қўллаб-қувватлашда бевосита иштирок этади. Операциянинг аниқ натижаларига ойдинлик киритилмоқда, дея қайд этади манба.

Жанубий федерал округдаги Давлат захиралари федерал агентлиги бошқармасининг “Атлас комбинати” федерал давлат муассасаси Россия қуролли кучлари учун нефть маҳсулотларини етказиб беришга ихтисослашганлиги кўрсатилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.