Украина Бош разведка бошқармаси “Сергей Котов” патрул кемаси йўқ қилингани акс этган видеони кўрсатди
Интернетда Россияга қарашли “Сергей Котов” кемасининг йўқ қилиниши акс этган видео пайдо бўлди.
Кема йўқ қилингани ҳақида сешанба куни эрталаб Россиянинг бир нечта ҳарбий телеграм канали, жумладан “Беларусский силовик” канали хабар берганди. Уларнинг маълумотларига кўра, Украина қуролли кучлари тунда ракеталар, дронлар ва экипажсиз катерлар ёрдамида Қримга ҳужум қилган, охиргилари эса кемага зарба берган. “Военный осведомитель” канали аниқлик киритишича, кема экипажи тирик. Мудофаа вазирлигига яқин бўлган “Рыбарь” канали кечаси «Сергей Котов» Украина Қуролли кучлари ҳужуми нишонларидан бирига айланиши мумкинлигини ёзган.
Улашиш:
Шарҳлар