Украина БРБ амалиёти: Россия ҳарбий-саноат мажмуаси учун муҳим бўлган меткомбинат фаолияти тўхтади

Фото: Украинская правда

1 июлга ўтар кечаси дронлар ҳужуми натижасида Россия ҳарбий-саноат мажмуаси (ҲСМ) нинг ноёб объекти жиддий шикастланди, бу Россиядаги ягона тўлиқ цикл бўлган Угаров номидаги Оскол электр металлургия корхонаси (ОЭМК).

“УНИАН”га Украина махсус хизматларидаги манбанинг маълум қилишича, амалиёт Мудофаа вазирлиги ва Ташқи разведка хизматлари биргаликда саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилган.

“Комбинат камикадзе дронлар ёрдамида Белгород областининг иккита асосий электр подстанцияси: Незнамово қишлоғи яқинидаги “Старый Оскол” ПС ва Волоконовское қишлоғи яқинидагиПС” металлургия яқинидаги “Металлургическая” ПСга берилган зарбалар натижасида ўз ишини тўхтатди. “Металлургическая” подстанцияси Европадаги энг йирик электр подстанцияларидан бири. Оскол электр металлургия комбинати темирни тўғридан-тўғри тиклаш ва электр печларида эритиш технологияси асосида ишлайдиган Россиядаги ягона тўлиқ циклли корхона. Ушбу технология заррали аралашмалар ва қолдиқ элементлардан холи металлни олиш имконини беради”, – дейди агентлик суҳбатдоши.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.