Украина БРБ РФ қуролли кучларининг полковниги Коломейцев ўлдирилганини расман тасдиқлади
Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси (БРБ) РФ ҚКнинг полковниги Алексей Коломейцев ўлдирилганини тасдиқлади ва фотосуратларни эълон қилди.
“2024 йил 27 сентябрь куни Россия Федерациясининг Москва области Коломна шаҳрида Россия армиясининг полковниги Алексей Владимирович Коломейцев йўқ қилинди. 51 ёшли Коломейцев РФ мудофаа вазирлигининг учувчисиз авиация 924-давлат марказини (20924-ҳарбий қисм) бошқарган, ушбу марказ дронлардан жанговар фойдаланиш бўйича мутахассисларни, хусусан, “шаҳедлар”ни, шунингдек, дронларга техник хизмат кўрсатувчи ходимларни тайёрлайди», – дейилади БРБ баёнотида.
Қайд этилишича, у Россияга кенг кўламли бостириб киришда ва Украинага қарши ҳарбий жиноятларни содир этишда бевосита иштирок этган.
«Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси ҳар бир ҳарбий жиноят учун адолатли жазо берилишини эслатади», – дейилади хабарда.
Шарҳлар