Украина Британиянинг қанотли ракеталарини қўлламоқда

Украина использует британские крылатые ракеты

Украина самолётлари томонидан берилган зарба Россия қуролли кучларига “оғир зарба” сифатида баҳоланмоқда, дея хабар беради Sky News. Украина Британиянинг қанотли ракеталаридан фойдаланиб, мамлакат шарқидаги ишғол қилинган Луганск шаҳридаги рус ҳарбийларининг қароргоҳига ҳужум қилди. Украина самолёти томонидан учирилган Storm Shadow ракеталари шанба куни Россия қуруқликдаги кучлари қўмондонлик базасини нишонга олди, манба буни Россия қуролли кучларига қаратилгаана «оғир зарба» деб атади.

Ушбу зарба Украинанинг Луганск областини Россия Федерациясининг ноқонуний босқинидан озод қилиш кампаниясини қўллаб-қувватлаш ва Россиянинг Украинага чуқурроқ кириб боришига йўл қўймаслик учун мўлжалланган.

“Бу Россиянинг қўшни Луганск областидаги ўз кучларига қўмондонлик қилиш қобилиятига таъсир кўрсатади”, – деган исми сир қолишни истаган манба. Россия ҳарбий қўмондонлик пунктларига муваффақиятли ҳужумлар Россиянинг қуруқликдаги кучлари ўртасида чалкашликларни келтириб чиқармоқда, чунки Россия ҳарбий доктринаси микро бошқарув ва марказлаштирилган қўмондонликка асосланган. Бу яқин келажакда ҳарбий қарорлар қабул қилишни фалажлаши мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.