Украина дронлари Мурманск областига ҳужум қилди
Навальнийнинг Мурманскдаги штабининг собиқ координатори Виолетта Грудина Високий ҳарбий қишлоғи ҳудудида дрон тасвирланган видеони эълон қилди. Дронлар Мурманск областига тўртинчи кундан бери ҳужум қилмоқда, дея хабар беради Грудина гувоҳларга таяниб.
Мурманск области губернатори Андрей Чибис ўзининг телеграмдаги каналида минтақада “дрон қўлланиши ҳаво таҳдиди аниқлангани”ни айтди.
Мурманск ва Апатитов аэропортлари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган. Чекловлар “фуқаролик самолётлари хавфсизлигини таъминлаш учун” жорий этилган”, —дейилади авиация матбуот хизматининг хабарида. Кейинроқ аэропортлар ўз фаолиятини тиклаган.
Улашиш:
Шарҳлар