Украина дронлари Россия ҳарбий аэродромига ҳужум қилди
Киев хавфсизлик кучлари ва ҳарбий разведканинг тунги қўшма амалиёти чоғида Украина дронлари Россия нефтни қайта ишлаш заводи, ҳарбий аэродром ва электр подстанциясига ҳужум қилди, дея хабар беради Reuters агентлиги Украина хавфсизлик кучларидаги манбага таяниб.
Бу манбага кўра, зарбалар Астрахан области жанубидаги Ахтубинск аэродромига, Волгоград областидаги нефтни қайта ишлаш заводига ва Ростов областидаги электр подстанциясига берилган.
Ахтубинскдаги аэродром Россия Мудофаа вазирлигининг 929-Давлат парвоз синов марказига тегишли бўлиб, ундан 20 км узоқликда Россиядаги энг йирик ҳаво синов майдончаси – Грошево жойлашган.
Россия ҳарбийлари бу хабарларга изоҳ бермади, бироқ аввалроқ Астрахан области шимолида йирик дрон ҳужуми содир этилгани, Знаменскда эса террорчилик хавфининг қизил (критик) даражаси жорий қилингани ҳақида хабар берилганди.
Шарҳлар