Украина Германия ва ҳамкорлардан 1,4 млрд евро миқдорида ҳарбий олади

Встреча Шольца и Зеленского 14 мая 2023 года. Фото: president.gov.ua

Германия НАТОнинг учта давлати билан биргаликда Украинага 2024 йил охиригача 1,4 миллиард евролик йирик ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц Берлинда президент Владимир Зеленский билан музокаралар олдидан маълум қилди, деб ёзади “Европейская правда”.

Канцлер Германия Украинага кўрсатилаётган ҳарбий ёрдам ҳажми бўйича иккинчи ўринда эканлигини ва ҳаво мудофаасини мустаҳкамлашга фаол ёрдам бераётганини эслатди.

“Йил охирига қадар ҳамкорларимиз – Бельгия, Дания, Норвегия кўмагида биз Украинага яна 1,4 миллиард евролик пакет, жанговар дронлар, радар, ўқ-дорилар етказиб берамиз”, — деди Шольц.

Унинг қўшимча қилишича, Германия келаси йил учун тўғридан-тўғри икки томонлама ёрдам учун 4 миллиард евро ажратмоқда.

Бундан ташқари, Шольц G7 давлатлари ва Европа Иттифоқи Украина учун 50 миллиард долларлик кўп йиллик кредит тайёрлаётганини эслатиб ўтди, бу эса музлатилган Россия активларидан тушган даромад ҳисобига тўланади. Канцлер Украина унга таяниши мумкинлигига ишонч билдирди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.