Украина хавфсизлик хизмати Россиянинг радиолокация станцияси йўқ қилингани ҳақида билдирди

Фото: nashaniva

Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) Брянск облаастида Украинага 700 км ичкаридаги осмонни назорат қилувчи узоқ масофали радиолокация станцияси йўқ қилингани ҳақида хабар берди, деб ёзади ВВС.

УХХ маълумотларига кўра, модернизация қилинган “Небо-У” мажмуаси йўқ қилинган, унинг ёрдамида россиялик ҳарбийлар Украина қуролларини кузатган ва бомбардимончи самолётларини ушбу нишонларга қаратган.

Қиймати 100 миллион долларлик РЛСни самолёт типидаги 7 та камикадзе-дрон йўқ қилган.

УХХдаги манбаларнинг “РБК-Украина”га айтишича, “Небо-У” мажмуаси энди ишламаяпти ва у «илма-тешик» бўлган бўлиши мумкин.

Радарнинг йўқ қилиниши (агар тасдиқланса) Россиянинг Украина шимолий чегараси бўйлаб ҳаво нишонларини аниқлаш қобилиятини пасайтиради, бу эса Украина Қуролли кучларига разведка қилиш, дронларни учириш ва бу ҳудудда ҳарбий самолётлардан яхшироқ фойдаланишда ёрдам бериши керак.

УХХдаги манбаларнинг Украина нашрларига айтишича, бу Украина контрразведкаси томонидан йўқ қилинган иккинчи “Небо-У” маажмуасидир. Биринчиси Белгород областида вайрон қилинганди.

Россия ҳарбийлари Украина томонидан Брянск областидаги радиолокация станцияси йўқ қилингани ҳақидаги хабарлари, шунингдек, Белгород областидаги радарнинг ишдан чиққани ҳақидаги хабарларга изоҳ бермаган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.