Украина қўпорувчилик-разведка гуруҳлари Россиянинг Белгород ва Курск вилоятларига киришга уринди
Украина қўпорувчилик-разведка гуруҳлари Россиянинг Белгород ва Курск вилоятларига бостириб киришга уринган, бу ҳақда россиялик ҳарбий мухбирлар хабар бермоқда.
Wargonzo лойиҳаси маълумотларига кўра, бир нечта қуролли гуруҳлар миномёт ва артиллерия ҳужумлари кўмагида пикапларда Россия ҳудудига бостириб киришга уринган. Шунингдек, журналистлар хабар беришича, чегара яқинида Украинанинг бир нечта танклари аниқланган, улар шиддатли ҳужумга уриниш чоғида ўт очиб турган. Жанг бормоқда.
Бундан ташқари, Курск вилояти аҳолиси Тёткино қишлоғи ҳудудида отишмалар бўлгани ҳақида маълум қилмоқда. Ижтимоий тармоқларда эса, гўёки, ушбу қишлоқ яқинида олинган ва автомат овозлари қайд этилган видео тарқалмоқда.
Ҳозирча расмий хабарлар йўқ.
Шарҳлар