Украина қишлоқ хўжалиги вазири коррупцияда гумон қилинмоқда
Қишлоқ хўжалиги сиёсати ва озиқ-овқат вазири Николай Сольский 291 миллион гривна (тахминан 6,9 миллион евро) қийматидаги ерга эгалик қилганлиги ҳамда яна 190 миллион гривна (4,5 миллион евро) қийматидаги ерга эгалик қилишга уринганлиги бўйича гумонланаётганлиги ҳақида мамлакатнинг коррупцияга қарши идоралардаги манбаларига асосланиб, Украина ОАВлари хабар қилади.
У Зеленский ҳукуматидаги коррупция иши бўйича гумон қилинган биринчи вазир ҳисобланади.
Сольский атрофидаги манба у 2017-2018 йилларда адвокатлик фаолияти билан шуғулланганида содир этилган ҳолатлар бўйича гумон қилинаётганлигини маълум қилди.
Улашиш:
Шарҳлар