Украина йил якунигача Даниядан F-16 самолётларининг яна бир партиясини олади

Фото: US DoD

Йил охиригача Украина Даниядан F-16 самолётларининг яна бир партиясини олади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Трольс Лунд Пульсен маълум қилган.

Август ойи бошида Дания илк F-16 қирувчи самолёти Украинага топширилганини тасдиқлаганди. Самолётларнинг аниқ сони ошкор этилмаган бўлса-да, Дания жами 19 та қирувчи самолёт етказиб беришни ваъда қилган.

“Дания F-16 қирувчиларининг навбатдаги партиясини 2024 йилнинг иккинчи ярмида етказиб беради”, – дейди вазир Ritzau агентлигига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, биринчи ҳолатдаги каби, самолётларнинг аниқ сони ва бериладиган аниқ санаси жамоатчиликка эълон қилинмайди.

«Бу операцион хавфсизлик нуқтаи назаридан амалга оширилмоқда», – дейди Пульсен.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.