Украина Краснодар ўлкасидаги портда ёқилғи паромига ракеталар билан зарба берди

Фото: РИА

Украина Қуролли кучлари (УҚК) Краснодар ўлкасидаги “Кавказ” портида темир йўл паромига зарба берди, дея хабар беради ҳудуднинг тезкор штаби.

“Кавказ портида ёқилғи баклари бўлган темир йўл паромига ҳужум уюштирилди. Фавқулодда вазиятлар ва махсус хизматлар воқеа жойида ишламоқда. Ёнғин содир бўлган ҳудуд ва жабрланганлар ҳақидаги маълумотлар аниқланмоқда”, — дейилади хабарда.

Shot каналининг хабардор манбаси аниқлик киритишича, Украина қўшинлари портга “Нептун” ракеталари билан зарба берган, улардан бири “Конро Трейдер” паромига теккан. Ҳужум Одесса областидан амалга оширилгани айтилмоқда. Керч бўғози орқали ўтувчи кўприкда транспорт ҳаракати вақтинча тўсиб қўйилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.