Трамп Украина Россия билан низода мағлуб бўлаётганини айтди
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп фикрича, Россия “бутун Украинани босиб олиши мумкин”. Бу ҳақда у президент Жо Байден билан сайловолди мунозаралар чоғида айтиб ўтди. Трамп Киев ҳарбий низода ғалаба қозонмаётганига ишончи комил.
Унинг сўзларига кўра, Украина кўп аскар ва тинч фуқароларидан айрилган, шунингдек, “олтин гумбазли минг йиллик муҳташам шаҳарлари”дан ҳам маҳрум бўлган. “У (Жо Байден) бизни Украина ва Россияга нисбатан ёмон вазиятга қўйди, чунки Украина бу урушда ғолиб бўлмаяпти”, — деди Америка собиқ президенти.
Дональд Трамп агар ҳокимият тепасида ўзи қолганида Украинадаги низони 24 соат ичида тартибга сола олган бўлишини кўп марта таъкидлаган. Украина президенти Владимир Зеленский бунга шубҳа қилади. Bloomberg агентлиги Трамп бу йил сайловда ғолиб чиққан тақдирда, Киевни Москва билан музокараларга мажбурлаши ҳақида ёзганди. АҚШда президент сайлови 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Шарҳлар