Украинада маҳбусларни муддатидан олдин озод этиш ҳақидаги қонун Олий радага киритилди

ВСУ
Фото: РБК

Украинада армияда хизмат қилиш учун шартнома имзолашга рози бўлган маҳбусларни озодликка чиқариш таклиф этилди. Бундай қонун лойиҳаси Олий рада томонидан рўйхатга олинди. Ушбу имконият “алоҳида давр” мобайнида маҳкумлар учун амал қилиши тахмин этилмоқда. Ҳозирча бошқа тафсилотлар келтирилмаяпти.

Шунга ўхшаш қонун Россияда ҳам амал қилади. Украинада эса ушбу ташаббус муаллифлари “Слуга Народа” партияси етакчиси Елена Шуляк ва унинг партиядошлари бўлди. Улар орасида мудофаа бўйича қўмита раҳбари ўринбосари Марьяна Безуглая бўлиб, у Украина қуролли кучлари собиқ бош қўмондони Валерий Залужнийнинг асосий танқидчиларидан бири бўлган. Хусусан, у Залужнийни 2024 йил учун Россия билан урушдаги ҳаракатлар режасини тақдим эта олмаганликда айблаган.

11 март куни Радага маҳбусларни сафарбар қилишга тааллуқли бошқа бир қонун лойиҳаси киритилганди. Унга турли фракциялардан депутатлар муаллифлик қилди. Улар енгил жиноятлар учун ҳукм қилинганларни УҚКга сафарбар этишни таклиф қилди. Тахминларга кўра, бундай фуқароларни армияга чақириш ҳақидаги қарор суд томонидан ҳарбий комиссариатлар аризаси билан кўриб чиқилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.