Украина март ойида Европа Иттифоқидан 4,5 миллиард евро олади
Бу Европа Иттифоқининг 50 миллиард евролик янги қўллаб-қувватлаш дастури доирасидаги биринчи транш бўлади, деган Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Леен Киевда Украина бош вазири Денис Шмигал билан учрашувдан сўнг. Унинг сўзларига кўра, у ташрифи чоғида Украина расмийлари билан Полша билан чегарадаги Украина экспорти муаммолари ва мудофаа соҳасида ҳамкорликдаги ишларни муҳокама қилган.
ЕИ 2024 йил 1 февралда Брюсселда бўлиб ўтган саммитда Украинага 50 миллиард евро миқдорида узоқ муддатли ёрдам кўрсатишга келишиб олди. Ёрдам пакети тўрт йилга мўлжалланган бўлиб, у 33 миллиард евро миқдоридаги кредитларни ва 17 миллиард евро миқдоридаги қайтарилмайдиган грантларни ўз ичига олади. Маблағ олиш учун Киев демократик тамойиллар ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиши керак.
Шарҳлар